Ишлаб чиқариш

Ишлаб чиқариш

Юқори сифатли дори ишлаб чиқариш

BERLIN-CHEMIE компанияси MENARINI Group компанияси фалсафаси билан уйғунликда Ўта-замонавий ва хавфсиз юқори сифатли дориларни ишлаб чиқаришни кафолатлайди.

BERLIN-CHEMIE AG узоқ вақт давомидаги дори-дармон ишлаб чиқариш анъанасига эга бўлиб, юқори ундалган ва аъло даражада тайёргарлигига бор бўлган ишлаб чиқариш жамоасига эгадир.

Биз Берлинда жойлашган Adlershof ва Britz фабрикаларида қаттиқ дозалаш шаклларни (таблеткалар, қолипланган таблеткалар, капсулалар), суюқликларни (эритма ва томчилар), суппозиторийлар ҳамда томирга юбориш эритмаларни ишлаб чиқарамиз.

Ушбу ишлаб чиқарадиган муассасаларимиз энг юқори технологик стандартлар билан замонавийлаштирилган бўлиб бизга самарали равишда юқори сифатли дориларни ишлаб чиқариш имконини беради.

Adlershof муассасасида 2000 йили олий стандартларга жавоб берадиган томирга юритиш суюқликларни ишлаб чиқарадиган янги ускуна ўрнатилган. 2001 йили эса ичиладиган эритмалар ишлаб чиқарувчи янги ускуна жойлаштирилди.

2003 йил апрель ойида 11 линияли таблетка, капсулалар ва қолипланган таблеткаларни ўрамларга жойлайдиган замонавий ишлаб чиқарувчи бино ишга туширилди.

Бир йил ичида 339 ходим томонидан 270 миллион ўрам дори турлари ишлаб чиқарилди. Ушбу дорилар дунё бўйлаб касалликларни даволаш учун ишлатилмоқда.

Биз шунингдек, бошқа компанияларга жамоамизнинг махсус ноу-хаусини таклиф қиламиз. Саволларингиз учун қуйидаги рақамларга мурожаат этишингиз мумкин:

Тел.: (+49) 030-6707-2651
Факс: (+49) 030-6707-2119


ИЗЛАШ