Берлин-Хеми Ўзбекистон

Берлин-Хеми Ўзбекистон

«Берлин-Хеми/Менарини» компанияси- бош офиси Флоренция шаҳри(Италия)да жойлашган Менарини компаниялар гуруҳига кирувчи Германия фармацевтик компанияси бўлиб, халқаро бозорда самарали равишда ишлаб келмоқда.Компания ваколатхоналари Марказий ва Шарқий Европанинг 30дан ортиқ давлатларида,шунингдек,Марказий Осиё давлатларида жойлашган.

«Берлин-Хеми/Менарини» компаниясининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси ўз фаолиятини 1996 йилда бошлади. «Берлин-Хеми/Менарини» компанияси давлатнинг етакчи марказлари билан биргаликда шифокорлар фаолиятида даволашнинг замонавий стандартларини қўллаш борасидаги ишларни биринчилардан бўлиб бошлади.Бундан ташқари, «Берлин-Хеми/Менарини» компанияси Соғликни Сақлаш Вазирлигига шифокорлар учун илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказишда кўмак бериб келмоқда.Компания мутахассислар ва беморларга препаратлар ҳақида ахборот тақдим қилишда этика қоидаларига қатъиян риоя қилади.

Берлин-Хеми/Менарини компаниясининг барча препаратлари GMP нинг қатъий талабларига тўлиқ мос равишда ишлаб чиқарилади.

Компания томонидан ҳар хил мутахассисликдаги шифокорлар томонидан ҳам махсус рецептлар билан бериладиган,ҳам рецептсиз берилишга мўлжалланган кенг турдаги дори воситалари ишлаб чиқарилади.

Берлин-Хеми/Менарини компанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
қуйидаги фармацевтика маҳсулотларининг тарғиб қилинишини амалга оширмоқда:

  • қандли диабетга қарши препаратлар: Сиофор (метформин), Манинил (глибенкламид), Олтар (глимепирид), Берлитион (альфа-липоевая кислота)
  • тиреоид препаратлар: Л-тироксин Берлин-Хеми (левотироксин), Йодомарин (калия йодид)
  • юрак ва қон томирларга таъсир қилувчи препаратлар: Небилет (небиволол), Леркамен (лерканидипин), Берлиприл (эналаприл), Курантил (дипиридамол), Вабадин (симвастатин).
  • гастроэнтерологик маҳсулотлар: Мезим форте (панкреатин), Эспумизан (симетикон), Резалют (эссенциал фосфолипидлар)
  • оғриққа қарши ва ЯҚНВ (яллиғланишга қарши ностероид воситалар): Диклоберл (диклофенак), Нимесил (нимесулид), Миг (ибупрофен)
  • урологик маҳсулотлар: Простамол (сереноа репенс экстракти)
  • шифокор рецепти талаб қилинмайдиган воситалар: Фастум гель (кетопрофен), Флавамед (амброксол), Бромгексин Берлин-Хеми (бромгексин), Фалиминт, Лиотон 1 000 гель (гепарин)
  • инфузион дори воситалари: Инфезол (аминокислоталар эритмаси), Рефортан N, N+ (гидроксиэтилкрахмал), Стабизол (гидроксиэтилкрахмал), КМА Берлин-Хеми (калий ва магний аспаригинати).

Берлин-Хеми/Менарини компанияси мамлакат аҳолисига европа сифатидаги ҳаётий муҳим дориларни ҳамёнбоп нархларда етказиб беришни ўзининг Ўзбекистондаги миссияси деб билади

Своей Миссией компания Берлин-Хеми/Менарини в Узбекистане считает предоставление жителям страны жизненно важных препаратов европейского качества по доступным ценам.

Биз Сизга соғлик тилаймиз ва бунинг учун ишламоқдамиз!


ИЗЛАШ